Расман! "Ливерпуль" зўр футболчини ўз сафига қўшиб олди (ФОТО)

  • 30 январь, 2022, 17:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Колумбия терма жамоаси ҳамда "Порту" клуби ярим ҳимоячиси Луис Диас "Ливерпуль" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 25 ёшли футболчи мерсисайдликлар билан узоқ йиллик шартнома имзолаган. Бундан аввалроқ у 2027 йилгача тузилган келишувга имзо чекиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Ливерпуль" объявил о трансфере Луиса Диаса

Диас айни дамда Колумбия терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 саралашида иштирок этмоқда. У 2 февраль куни Аргентинага қарши бўлиб ўтадиган баҳсдан сўнг “Ливерпуль” сафига келиб қўшилади. У янги жамоасида 23-рақамда ўйнайди.

Луис Диас "Порту" сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 125 та ўйинда майдонга тушди ва 41 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!