Расман! "Ливерпуль" голеадор ҳужумчи билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

Уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес "Ливерпуль" футболчисига айланди. 

Англия клуби 22 ёшли форвард трансферини эълон қилди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "қизиллар" у билан 2028 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Дарвин янги клубида 27-рақамда тўп суради. 

Аввалроқ, "Бенфика" ўз футболчисини мерсисайдликларга 75 миллион евро эвазига сотгани борасида хабарлар чиққанди. Бундан ташқари, португал клуби 25 миллион евро бонус олиши кутилмоқда. 

Жорий мавсумда уругвайлик жами 41 та ўйинда иштирок этиб, 34 та гол ҳамда 4 та самарали узатма муаллифига айланган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Boltayev
14/06/2022 23:22
Liverpul uchun xursandman. Yaxshi,omadli boʻlsin.