Расман! Жасур Жалолиддинов премьер-лига клубига кўчиб ўтди. Энди у машҳур мураббий қўл остида ўйнайди

  • 06 Feb 13:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек, ўтган мавсумни "Андижон"да бошлаб "Локомотив"да тугатган ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов қўшни Қозоғистоннинг "Қайрат" клубига кўчиб ўтди.

Tecno

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси "Қайрат"да ижара асосида тўп суради. Унинг "Локомотив" билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, айни дамда "Қайрат"ни туркманистонлик машҳур мураббий Қурбон Бердиев бошқариб бормоқда. Жамоа ўтган мавсум Қозоғистон премьер-лигасида 3-ўринни қўлга киритди.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Аббосхон Ахмедов
06/02/2022 16:19
Хар доимгидек сарлавхани силкитиб куйасиларда. Ха каллайнага коил