Расман. Фабио Каннаваро — Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи!

CHERY AUTO

Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди. Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди. 
 
Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради: 

Tecno

— Аужениё Албарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, “Ювентус”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб”да ишлаган); 

— Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий (“Беневенто”, “Удинезе” ва “Динамо Загреб”да фаолият юритган); 

— Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, “Сампдориа” ва “Спал” клубларида ишлаган).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998913335306
06/10/2025 16:53
Ўзбекистон футбол мутахассислари яна бир карра адашди. Кўр хассасини бир марта йўқотади деган маколни эшитишмаган шекилли.
Искандар Нарзикулов
06/10/2025 16:46
Таркиб емон эмас хар холда унчалик вахмалик эмас