
Расман! Бугун "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви ўтказилади
Бундан аввалроқ, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси "Андижон" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйин "бургутлар"нинг молиявий сабабларга кўра, ўйинга кела олмасликлари ҳақида хат олганини маълум қилиб, "шерлар"га техник ғалаба ёзган эди.
Аммо ҳозиргина бу масала ҳал этилгани ва андижонликлар баҳсни ўтказишга тайёр эканлиги маълум қилинди. Шу тариқа, "Андижон" - "Пахтакор" беллашуви бугун "Локомотив" стадионида соат 19:00да бошланади.
Фикрлар