Ҳусановнинг дўстини “Реал” олади!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клублар миқёсидаги фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттираётгани боис ўзбекистонлик мухлислар ушбу жамоага оид хабарларни алоҳида қизиқиш билан кузатиб бормоқда.

Tecno

Sports.uz портали буни инобатга олган ҳолда “шаҳарликлар” атрофида бўлаётган қизиқарли маълумотларни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишни давом эттиради.

“Реал” узоқ вақт давом этган музокаралар ижобий якунланмаганидан кейин бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни сотиб юборишга қарор қилди.

Мадридликлар 25 ёшли юлдузнинг маош бўйича талабларини бажара олмади. Энди клуб хўжайинлари легионернинг шартномаси якунланишига бир йил қолганида, яъни 2026 йилнинг ёзида уни трансферга қўйядиган бўлди.

“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес Винисиус Жуниор ўрнига “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандни олиб келишга бел боғлаган.

Cadena Ser нашрининг маълум қилишича, клуб хўжайини бир неча йиллардан бери жамоа ҳужум чиғида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд тандемини ташкил қилишни ўйлаб келади.

Перес норвегиялик тўпурар трансферига йўнатириладиган маблағни Винисиус Жуниорни Саудия Арабистони клубларига сотиб юбориш орқали топмоқчи. Саудияликлар анчадан бери бразилиялик юлдуз учун “дашҳатли” суммалар таклиф қилиб келади.

Эрлинг Холанд ўтган мавсум “Манчестер Сити” билан ҳамкорлик шартномасини янгилаб, уни 2033 йилнинг ёзигача узайтирди. Бироқ экспертларнинг таъкидлашича, унинг битимида футболчини трансфер қилиш имконини берадиган бандлар бор. Ана шундай бандлардан бири 2026 йилнинг ёзида кучга киради.

Аввалги мавсумда Эрлинг Холанд барча турнирларда 48 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бешта голли пас узатди.

Винисиус Жуниорнинг кўрсаткичлари норвегиялик форвардникидан пастроқ бўлди. Бразилиялик юлдуз жами 58 та ўйинда 22 та гол ва 19 та ассист муаллифи бўлди. Бу натижалар ҳар икки футболчи учун нуфузли совринларни қўлга киритишга етарли бўлмади.

Таъкидлаш жоизки, Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”нинг етакчи ўйинчиларидан бири сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Хосеп Гвардиола жамоасига борганидан бери уни қўллаб-қувватлаб келади. Машҳур ҳужумчи ўзбек легионерига дўстона муносабатда ва ҳар доим ёрдамлашишга тайёр туради.  

“Манчестер Сити” барибир шу футболчини оладиган бўлди

“Манчестер Сити”да янги мавсум олдидан Хосеп Гвардиола бошчилигида авлодлар алмашинуви ва таркибни янгилаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳозирча, жамоанинг энг нозик нуқтаси ўнг қанот ҳимояси бўлиб турибди. “Шаҳарликлар” бу позицияга “Ньюкасл” вакили Тино Ливраментони таклиф қилишни режалаштираётган эди.

Орада манчестерликлар бу фикрдан қайтганган бўлса-да, вазият яна Ливраменто трансферини кун тартибига қайтарди.

TBR Football нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” 22 ёшли қанот ҳимоячиси учун 57 миллион евродан кўпроқ маблағ таклиф этишни режалаштирмоқда. Чунки Хосеп Гвардиола янги мавсум олдидан ўнг қанот ҳимоясини мустаҳкамлашни талаб қиляпти.

Ливраменто “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Аристократлар” асосий таркибига кира олмаган ўйинчи 2021 йили “Саутгемптон”га кўчиб ўтганди. Икки йилдан кейин “Ньюкасл” уни 37,2 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган.

Файзуллаев ЦСКАга “янги Месси”ни кашф қилиб кетди

“Реал” Ҳусановнинг жамоадоши учун икки юлдузини беради

Файзуллаев Туркияда қанча маош олади?

Ҳусановга жой борми? Гвардиола янги таркиб шакллантиряпти

Файзуллаев бу футболчилар орасида суперюлдузга айланади

Эксперт: Бу футболчи Ҳусановнинг йўлини тўсяпти

Файзуллаев фаолиятида ўзгариш

Файзуллаев Туркияда узоқ қолмайди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!