Рамос: Испания терма жамоаси мен учун қанчалик муҳимлигини ҳамма яхши билади

  • 08 Sep 10:20
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Севилья"нинг 37 ёшли ҳимоячиси Серхио Рамос Испания терма жамоасига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Tecno

"Ўтган йили мен терма жамоани тарк этишга қарор қилгандим, лекин агар қайтишга мажбур бўлган ҳолатлар бўлса, мен албатта буни қиламан. Испания терма жамоаси мен учун қанчалик муҳимлигини ҳамма яхши билади”, - дейди Рамос "Football Espana" нашрига берган интервьюсида.

Марказий ҳимоячи миллий терма жамоа сафида 180 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урган ва 8 та голга ассистентлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Испания Евро—2024 саралаш босқичи 3-тури доирасида Грузияга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!