
Рамос: "Ҳакими "Олтин тўп"га муносиб"
ПСЖнинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос Ашраф Ҳакимининг 2025 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
- У менинг дўстим ва биродарим. Ҳакими "Олтин тўп"га муносиб. Уни ҳамма қўллаб-қувватлаши лозим, жаҳон даражасидаги футболчи ва профессионалликнинг ёрқин намунаси, - деди Рамос.
Ўтган мавсумда 26 ёшли марокашлик футболчи барча мусобақаларда 55та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган ва 16та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. ПСЖ билан бирга Ҳакими ўтган мавсум Лига 1 ва Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди. Бундан ташқари, клуб Франция кубоги ва Суперкубогини ҳам қўлга киритди.
Фикрлар