
Рафаэль Надаль яна терма жамоага ёрдам берди
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль "Дэвис кубоги"нинг ярим финалида кортга чиқиб терма жамоасига муҳим бўлган очкони келтирди.
Рафаэль мазкур босқичда Дэниэл Эвансни 6:4, 6:0 ҳисобида таслим қилди ва Испания ҳамда Буюк Британия терма жамоаларидаги ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди.
Энди ҳар иккала терма жамоанинг жуфтликлар ўзаро рақобатлашади. Унда ғолиб бўлган жамоа эса финалга чиқади.
Фикрлар