Рабьонинг ақли энди кирдими? Ёхуд у ПСЖ билан шартномасини узайтирмоқчи

  • 7 июнь, 2019, 15:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ хавбеки Адриен Рабио клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга тайёр.

Tecno

Журналист Ромен Молина ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилишича 24 ёшли француз бу борадаги истагини клуб раҳбариятига маълум қилган. Таъкидлаш керакки, унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июнида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Рабьо айнан ПСЖ билан амалдаги шартномани узайтирмагани учун раҳбарият томонидан жазола тариқасида ўтган йилнинг декабридан буён майдонга туширилмади.

Бундан аввалроқ Рабьо АПЛнинг 2 та клуби билан музокаралар ўтказаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!