
Қувайтга қарши ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборадиган футболчининг номи ошкор бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси, “Трактор” клуби аъзоси Одил Ҳамробеков машғулот пайтида жароҳат олди ва Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Эроннинг “Varzesh3” нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, футболчи оёғининг мушак қисмида жароҳат олгани сабабли терма жамоанинг сўнгги машғулотини ўтказиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун “Олимпия” стадионида соат 18:00'да бошланади.
Фикрлар