Асосий мазмунга ўтиш
"Қозоғистон Республикаси кубоги – 2025” халқаро турнири якунланди, Афруза Ҳамдамова 3-ўринни қўлга киритди

"Қозоғистон Республикаси кубоги – 2025” халқаро турнири якунланди, Афруза Ҳамдамова 3-ўринни қўлга киритди

Жорий йилнинг,  2–12 декабр кунлари Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида шахмат бўйича “Қозоғистон Республикаси кубоги – 2025” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 8 та давлатдан 24 нафар шахматчи қатнашди. Турнир аёллар ва эркаклар гуруҳида, стандарт йўналишда 11 турда ўтказилди.

Аёллар гуруҳида Ўзбекистон вакили, аёллар халқаро гроссмейстери Афруза Ҳамдамова (2403) иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, у 7,5 очко жамғариб, 3-ўринни эгаллади.

 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ