
"Қўқон-1912" легионер футболчиси билан шартномани бекор қилди
Чемпионат бошланишига яқин "Қўқон-1912" сафига қўшилган легионер футболчининг юртимиздаги ҳаёти узоққа чўзилмади.
Гап шундаки, мавсум бошида кот-дʻИвуарлик ҳужумчи Амед Кобена билан шартнома имзоланганди.
Футболчи жамоанинг илк машғулотида жароҳат олди ва бу жароҳат унинг кейинги фаолиятига таъсир қилди. Шу сабабли икки томон келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилди.
Бу хусусида ЎзПФЛ ва клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Comments