
"Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати "Спорт" телеканалига эътироз билдирди
Азиз футбол мухлислари, биз бироз олдин кеча бўлиб ўтган «Қўқон-1912» - «Андижон» ўйинини "SPORT" телеканали бугун 14:10дан бошлаб ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилиши ҳақида хабар берган эдик.
Афсуски кўрсатилган вақтда спорт каналида «Насаф» - «Сўғдиёна» учрашуви эфирга узатилмоқда. Мутасаддиларга алоқага чиққанимизда «Қўқон-1912» - «Андижон» ўйини, соат 21:00да эфирга узатилишини маълум қилишди.
Бу сафар дастурга ўзгариш киритилмас деб умид қиламиз, - дейилган клуб матбуот хизмати хабарида.
Фикрлар