"Қизилқум" жиддий ўзгаришлар: бош мураббий ва легионер кетди

  • 09 Jun 16:46
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун "Қизилқум" жамоасида жиддий ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, мавсум бошидан бери бош мураббий лавозимида ишлаб келган Никола Лазаревич истеъфога чиқарилди. Шунингдек, грузялик футболчи Элгужа Лобжанидзе билан ҳам шартнома бекор қилинди.

Tecno

Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди: "Мавсум бошидан буён жамоамизни бошқариб келаётган сербиялик мутахассис Никола Лазаревич истеъфога чиқарилди. Мураббий билан тузилган шартнома ўзаро келишувга мувофиқ бекор қилинди. 

Клуб раҳбариятининг қарорига кўра, “Қизилқум” ўринбосарлар жамоасини бошқариб келган Акмал Рустамов асосий жамоага вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди".

Мавсум бошида жамоа билан шартномасини узайтирган грузиялик ҳужумчи Элгужа Лобжанидзе оилавий муаммолари сабабли “Қизилқум”ни тарк этди. Клуб раҳбарияти футболчи билан дўстона хайрлашди ва унинг кейинги фаолиятига омад тилаб қолади", - дейилади, расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Элгужа Лобжанидзе ушбу мавсумда 7 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган.

Comments

You must be logged in to commet!