“Қийқириқ мода”да ўйнаган Шомуродовнинг ассисти қандай баҳоланди?

  • 27 апрель, 21:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Италия чемпионатининг 34-турида “Рома” сафарда амалдаги чемпион “Интер” меҳмони бўлиб, ўта муҳим ғалабани қўлга киритди.

Клаудио Раньери миланликларга сюрприз тайёрлаб, илк дақиқалардан икки марказий ҳужумчи Элдор Шомуродов ва Артём Довбикни бирга майдонга туширди.

Бу тактика биринчи бўлим ўрталарида самара келтирди. 22-дақиқада Шомуродов рақиб жарима майдончаси ичида чаққонлик қилиб, тўпни Матиас Сулега узатди. Аргентиналик футболчи Элдор яратиб берган вазиятдан унумли фойдаланиб, беллашувдаги ягона голни киритди.

Беллашувда кўпчиликнинг эътиборини Элдор Шомуродовнинг италияликлар хос янгича соч турмаги тортди. 29 ёшли Европа ҳаётига анча мослашиб олгани кўринди. 

"Интер" майдонидаги ғалабадан кейин римликларнинг мағлубиятсиз серияси 18 та учрашувга етди.

Нуфузли манбалардан бири –  vocegiallorossa.it сайти “Рома” футболчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.

 Свилар 6.5:

Умуман олганда римликлар посбонига жиддий иш топилмади. Биринчи бўлимда рақиб ҳужумларини бартараф этиш учун бироз олдинга чиқишига ҳам тўғри келди.

Челик 6.5:

Бехато ҳимояланди, фаол ўйнади. Клаудио Раньери қўл остида туркиялик футболчи барқарор ўйнай бошлади. Ўзига бириктирилган қанотни мустаҳкам қўриқлаяпти.

Манчини 6.5:

Ҳимояни жуда яхши ва ишончли бошқарди. Кейинги пайтда ҳимоя етакчиси сифатида жамоага катта фойда келтиряпти.

Ндика 7:

Барқарорликнинг ҳақиқий намунаси айнан мана шу ўйинчи ҳисобланади. Рақиб футболчиларимиз курашларда уларга умуман имконият бергани йўқ.

Суле 7,5:

Матиас сули “Интер” ҳимоячиларини талвасага солиб қўйди. Жуда муҳим паллада Шомуродов узатган тўпни рақиб дарвозасига жойлади. Ҳимояга ёрдам берди.

Кристанте 7:

Анча фаол ўйнади. Қачон, қаерда пайдо бўлишни ва нима қилишни биладиган футболчи.

Коне 7,5:

Франциялик футболчи таянч зонада ўйнаши керак эди. Лекин у бутун майдон бўйлаб курашди. 68-дақиқада серҳаракат ўйинчи ўрнини жамоадогига бўшатиб берди.

Гурна-Дуат 6:

Конени ўрнини эгаллаган футболчи кўрсатмага мувофиқ ўз ишини қилди. Бир вазиятда рақиб дарвозасига хавф солишга уринди.

Пеллегрини 6:

Биринчи бўлимда бир неча бор хавфли паслар узатди. Суле гол урган вазиятдаги ҳужумни ҳам айнан Лоренцо бошлаган эди.

Пизилли 6:

68-дақиқада Пеллегрини ўрнига тушган ҳужумкор футболчи “Интер” дарвозасини ишғол қилиш имконини қўлдан чиқарди.

Анжелиньо 6.5:

Жуда фаол ҳаракат қилди. Довбикни қулай вазиятга чиқарди. Лекин украиналик форвард бундан фойдалана олмади.

Шомуродов 6,5:

Элдор Шомуродов универсал ўйинчилигини намойиш қилди. “Интер” етакчиси Ҳоқон Чалханоглуга имконият бермади. Мураккаб вазиятда турганига қарамай, чаққонлик билан тўпни Матиас Сулега узатиб берди ва голга ассистентлик қилди.

Ўзбек ҳужумчиси ўзи ҳам гол уришга яқин келганди. Унинг дарвозага йўллаган зарбаси йўлига Карлос Аугусто ўзини ташлаб, жамоасини голдан қутқарди.

Бальданци 6:

58-дақиқада Раньери тактикани ўзгартириш мақсадида Шомуродовни захирага олди. ЎЗбек легионери ўрнини эгаллаган Бальданци тўпни назорат қилишга ёрдам берди.

Довбик 6:

Жамоавий ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди. Бироқ ҳаракатларида аниқлик етишмади. Тўпни яхши бўйсундира олмагани учун қулай вазиятни бой берди.

Раньери 7,5:

Раньери чемпион жамоага қарши қандай ўйнашни билади. Тажрибали мутахассис бу гал бирор масалада хатога йўл қшйгани йўқ. “Рома” ғалабага муносиб ўйин кўрсатди.

Файзуллаев ЦСКАдан кетиши ҳақида гапирди

 

Ҳусановга қайси жамоа мос: “Реал”, “Атлетико” ёки “Юве”?

Шомуродов “Интер”га зиён келтирган!

Файзуллаев нега яхши ўйнолмаяпти?

ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади! Трансфер яқинми?

Шомуродов Довбикни “синдирди”!

Файзуллаев “йўқолиб” қолди!

Шомуродов бир гол билан “Рома”нинг мавсум рекордини ўрнатди. Навбат тарихий рекордга!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!