
Қирғиз Республикаси Ўзбекистондан олдин бошлайди?
Хабарингингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида ЖЧ-2026 саралаши доирасида Қирғиз Республикаси ва Эрон билан ўйнайди. "Оқ бўрилар" 20 мартда "Бунёдкор"да Қирғиз Республикасини қабул қилса, 25 мартда Эрон меҳмони бўлади.
Қирғизистонлик журналист Тенгелбас Мусаевнинг хабарига кўра, қўшниларимиз 12 мартдаёқ Ўзбекистон ва Қатарга қарши учрашувлар олдидан йиғин бошлайди.
"12-16 март кунлари Қирғизистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида йиғин ўтказади. Ўйинлар Ўзбекистон билан 20 мартда Тошкентда ва 25 мартда Бишкекда Қатар билан бўлиб ўтади", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 17 мартда йиғинни бошлайди.
Comments