Қирғиз Республикаси бош мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди

CHERY AUTO

Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Урмат Абдуқаимов "CAFA" турниридаги, айниқса Ўзбекистонга (0:4) қарши беллашувдаги ҳакамликни танқид қилди. 

Валерий Кичинга кўрсатилган қизил карточка ҳақида: 

- Биласизми, мен ҳамма нарсани тушунаман. Биз Марказий Осиё давлатларимиз ва менталитетимиз бир. Бу қарорларнинг сабабини ҳам биламан. Сабаби, бизнинг менталитет. 

- ВАР ҳакамга бошқача қарор таклиф қилди. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман ва у қизил карточкага лойиқ эмасди. 


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси "CAFA" турнирида Қирғиз Республикасини 4:0 ҳисобида таслим этди. Беллашувнинг 45+1-дақиқасида Кичин қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!