
“Қарғалар” “Манчестер Сити” трансферини барбод қилмоқчи
“Манчестер Сити” раҳбарияти таркибни янгилаш сиёсатини давом эттирмоқда. Хосеп Гвардиола Кайл Уокер билан тўлиқ хайрлашганидан кейин ҳимоянинг ўнг қанотига Тино Ливраментони олиб келишга қарор қилган.
Аслида “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланган 22 ёшли ҳимоячи айни пайтда “Ньюкасл” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
“Қарғалар” бу ўйинчини 2023 йилнинг ёзида “Саутгемптон”дан 37,2 миллион еврога трансфер қилган эди.
Манчестерликлар иқтидорли ўйинчи учун 75 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган. The Times нашрининг ёзишича, “Ньюкасл” Ливраментонинг айнан “шаҳарликлар” жамоасига ўтишини истамаяпти.
Ньюкаслликлар ҳимоячини олиб қолиш учун унга яхши шароитлар кўрсатилган янги битим таклиф қилишни режалаштирган.
Фикрлар