Пул футболчиларнинг саломатлигидан муҳимми?

  • 17 май, 2020, 18:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Кеча Германияда коронавирус туфайли тўхтатиб қўйилган чемпионат ўйинлари мухлисларсиз ўтказиш шарти билан тикланди. Айрим мухлислар эса бундан норози бўлмоқда.

Т-online.de сайти тарқатган хабарга кўра, Кёльнда мухлислар шаҳарнинг турли бурчакларида мавсумнинг давом эттирилишига қарши плакатлар жойлаштиришди. “Бизнинг пулларимиз сизнинг соғлигингиздан муҳимроқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Бундеслига!”, - деб ёзилади плакатларда.

“Кёльн” ҳозир “Майнц”га қарши баҳс олиб бормоқда ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозоняпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!