
АПЛ. "Манчестер Сити"нинг "Саутгемптон"га қарши асосий таркиби маълум
Англия Премьер-лигасининг 36-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги беллашув бошланиш арафасида. Мазкур тўқнашув учун "шаҳарликлар"нинг бошланғич таркиби билан танишинг.
Миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов яна асосий таркибдан жой олмади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу беллашувдан аввал Хосеп Гвардиола бошчилигидаги манчестерликлар 64 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринда келаётган бўлса, "Саутгемптон" 11 очко билан турнир жадвалининг сўнггида келмоқда.
Фикрлар