Шахмат. Осиё чемпионати блиц баҳсларида шахматчиларимизнинг рақибларга қарши умумий натижалари қандай бўлди?

BEPUL PROPAN

Жорий йилнинг, 6–16 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам муносиб иштирок этмоқда. Эркаклар ва аёллар ўртасида блиц баҳслари якунланди. 9 турдан иборат ушбу баҳсларда эркакларимиз қуйидаги ўринларни банд этишди.

1. Иван Землянски (ФИДЕ) - 8 балл; 
2. Сина Муваҳед (Эрон) - 7.5 балл; 
3. Рудик Макарян (ФИДЕ) - 7 балл; 

19. Муҳаммадзоҳид Суяров (Ўзбекистон) - 6 балл; 
25. Муҳиддин Мадаминов - 5.5 балл; 
32. Ҳумоюн Бекмуродов - 5 балл; 
39. Асроржон Омонов - 5 балл; 
53. Баҳром Баҳриллаев - 4.5 балл; 
77. Орият Обиджонов - 3.5; 
79. Саидхон Ошиқмаматов - 3.5; 
87. Асилбек Абдулазизов - 3. 

Бундан ташқари, аёллар ўртасида ҳам блиц баҳслари якунланди. Унда Афрўза Ҳамдамова бошчилигидаги аёлларимиз муносиб иштирок этиб, қуйидаги ўринларни эгаллашди: 

1. Алоа Нурман (Қозоғистон) - 7.5 балл; 
2. Валентина Гунина (ФИДЕ) - 7.5 балл;
3.Йухин Сонг - (Хитой) - 7 балл; 

12. Афрўза Ҳамдамова - (Ўзбекистон) 6 балл; 
15.Мадинабону Ҳалилова - 5.5; 
20. Нилуфархон Имомқўзиева - 5.5 балл; 
22. Умида Омонова - 5.5 балл; 
30. Асал Салимова - 5 балл; 
43. Нафиса Мўминова - 4.5 балл; 
44. Нодира Нодиржонова - 4 балл; 
47. Гулруҳбегим Тоҳиржонова - 4 балл; 
55. Одина Олимова - 4 балл; 
56. Моҳим Ўрозмуҳаммедова - 4 балл; 
59. Зилола Актамова - 3.5 балл; 
60. Барчиной Шокиржонова - 3.5 балл; 
62. Руқия Олимова - 3.5 балл; 
63. Маржонва Маликова - 3.5 балл; 

Қуйида мазкур баҳслар давомида ўзбек шахматчиларининг рақиб мамлакатлар билан тўқнашувларда қайд этган натижаларининг умумий ҳолати ҳақида танишишингиз мумкин:

Блиц (Эркаклар):

Ўзбекистон: 2 та ғалаба - Хитой: 4 та ғалаба, тўқнашувларда 2 та дуранг.
Ўзбекистон: 5 та ғалаба - Ҳиндистон: 6 та ғалаба, тўқнашувларда 1 та дуранг.
Ўзбекистон: 2 та ғалаба - Мўғулистон: 1 та ғалаба.
Ўзбекистон: 3 та ғалаба - Россия: 4 та ғалаба, тўқнашувларда 1 та дуранг.
Ўзбекистон: 2 та ғалаба - Қозоғистон: 7 та ғалаба, тўқнашувларда 1 та дуранг.
Ўзбекистон: 3 та ғалаба - Бангладеш: 2 та ғалаба.
Ўзбекистон: 3 та ғалаба - Бирлашган Араб Амирликлари: 1 та ғалаба.
Ўзбекистон: 2 та ғалаба - Тожикистон: 1 та ғалаба.
Ўзбекистон - Афғонистон тўқнашувларида 2 та дуранг.
Ўзбекистон: 1 та ғалаба - Малдив ороллари.
Ўзбекистон: 1 та ғалаба - Шри-Ланка.
Ўзбекистон: 1 та ғалаба - Фаластин.
Ўзбекистон - Эрон: 1 та ғалаба, тўқнашувларда 1 та дуранг.

Мазкур тўқнашувларда энг кўп Ҳиндистонлик рақиблар мағлуб этилган бўлса, энг кўп мағлубият Қозоғистонлик шахматчилардан қабул қилиб олинди. 

Блиц (Аёллар)

Ўзбекистон: 2 та ғалаба - Хитой: 2 та ғалаба.
Ўзбекистон: 13 та ғалаба - Ҳиндистон: 9 та ғалаба, тўқнашувларда 1 та дуранг.
Ўзбекистон: 6 та ғалаба - Мўғулистон: 12 та ғалаба, тўқнашувларда 2 та дуранг.
Ўзбекистон: 2 та ғалаба - Россия: 8 та ғалаба, тўқнашувларда 2 та дуранг.
Ўзбекистон: 2 та ғалаба - Қозоғистон: 7 та ғалаба.
Ўзбекистон: 1 та ғалаба - Бангладеш.
Ўзбекистон: 1 та ғалаба - Бирлашган Араб Амирликлари.
Ўзбекистон : 1 та ғалаба - Сингапур: 1 та ғалаба.
Ўзбекистон: 3 та ғалаба - Индонезия: 7 та ғалаба.
Ўзбекистон: 2 та ғалаба - Филиппин: 1 та ғалаба, тўқнашувларда 1 та дуранг.
Ўзбекистон: 1 та ғалаба - Вьетнам: 1 та ғалаба.
Ўзбекистон: 1 та ғалаба - Омон.
Ўзбекистон: 2 та ғалаба - Иордания.
Ўзбекистон: 1 та ғалаба - Малдив Ороллари.
Ўзбекистон: 2 та ғалаба - Иордания.
​Ўзбекистон: 3 та ғалаба - Янги Зеландия.

Мазкур тўқнашувларда энг кўп Ҳиндистонлик рақиблар мағлуб этилган бўлса, энг кўп мағлубият Мўғулистонлик шахматчилардан қабул қилиб олинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!