ПСЖга қарши ўйиндан олдин "Барса" мухлисларига ажойиб хушхабар бор

  • 15 февраль, 2021, 22:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике жароҳатидан соғайди ва сафга қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

34 ёшли футболчи эртадан бошлаб умумий гуруҳ машғулотларига қўшилади. Жароҳати сабаб 3 ой майдонга туша олмаган Пике эртага ПСЖга қарши бўладиган ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки учрашувида жамоасига ёрдам бериши мумкин.

Пике жорий мавсум “Барселона” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!