
ПСЖ юлдузи "PUBG" билан ҳамкорликни йўлга қўйди
ПСЖ ҳужумчиси Неймар "PUBG" видео ўйинининг расмий амбассадорига айланди. Бу ҳақда Бразилиянинг ge.globo нашри хабар берди.
Ҳамкорлик доирасида Неймар "PUBG"нинг трансляцияни олиб боради. Илк трансляция 14 июль куни Тошкент вақти билан 18:00га белгиланган. Бундан ташқари мазкур ўйин яратувчилари бразилиялик футболчи иштирокидаги видео роликни тақдим этди.
Қуйида, ушбу видеони томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар