
ПСЖ юлдузи "Ливерпуль" радарига тушди
ПСЖ вингери Брадли Баркола Англия Премьер-лигасининг топ-клубига ўтиши мумкин, дея хабар беради "The Sun" нашри.
Манбанинг хабарига кўра, 22 ёшли футболчига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар агар "Ньюкасль" ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Александр Исакни қўлга кирита олмаса, эътиборини Барколага қаратиши мумкин. Брадлининг парижликлар билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган шартномаси бор.
"Transfermarkt" портали франциялик унинг бозор нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган мавсумда Баркола 58 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар