
ПСЖ ёзда "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
ПСЖ клуби "Арсенал"нинг франциялик ҳимоячиси Вильям Салибага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, француз клуби ёзги трансфер ойнасида футболчи сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Парижликлар футболчини арзон нархда сотиб олишга умид қилишмоқда, чунки унинг "канонирлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади.
22 ёшли Салиба жорий мавсум “Арсенал” сафида барча турнирларда жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар