
ПСЖ Япония клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
Ўртоқлик учрашуви доирасида ПСЖ ҳамда Янониянинг "Гамба Осака" жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур беллашувда парижликлар йирик 6:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Парижликлар сафида Неймар дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Сарабия, Месси, Мендеш ҳамда Мбаппе биттадан гол уришга муваффақ бўлди.
Қайд этиш лозим, айни вақтда амалдаги Франция чемпионлари янги мавсумга тайёрланиш мақсадида Японияда бўлиб турибди.
Фикрлар