ПСЖ янги бош мураббий билан шартнома тузди

  • 5 июль, 2022, 15:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган мавсумда “Ницца”н бошқарган Кристоф Галтье ПСЖ билан ўартнома тузди, деб хабар тарқатди инсайдер Фабрицио Романо.

Tecno

Манбанинг таъкидлашича, Галтье жамоага расман бош мураббий сифатида таништирилганидан кейин келаси мавсумга тайёргарлик машғулотларини бошлаб юборади.

Шартнома имзолаш маросимида ПСЖнинг янги спорт директори Луис Кампос ҳам иштирок этди. Айнан мана шу мутахассис ПСЖни Галтье бошқаришини истаган ва унинг номзодини илгари сурганди.

Парижликлар ўз бош мураббийини қўйиб юборгани учун “НИцца” клубига 10 миллион евро миқдорида компенсация тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!