ПСЖ сардорини АПЛга чорлашмоқда

  • 24 май, 2020, 10:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби ҳимоячиси Тьяго Сильва фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 35 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига "Эвертон" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Агар у парижликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмаса ва эркин агентга айланса, “ирисчилар” уни қўлга киритишга уриниб кўришади.

Тьяго Сильва жорий мавсум ПСЖ сафида 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!