
ПСЖ Неймарга янги шартнома таклиф қилади
ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоада қолишга тайёр ва у раҳбариятдан янги шартнома кутмоқда.
Goal.com нашрининг хабар беришича, парижликлар раҳбарияти ҳам 29 ёшли бразилиялик футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлашга тайёр. Томонлар узоқ йиллик шартнома имзолашлари кутилмоқда.
Неймар ПСЖ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 90 та ўйинда майдонга тушди ва 73 та гол ҳамда 43 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар