ПСЖ Мбаппе ва яна тўрт футболчига суянади. Улар орасида Месси ва Неймар йўқ!

  • 12 Mar 17:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин ПСЖ раҳбарияти лойиҳани янгидан шакллантиришга қарор қилди.

Tecno

Мутасаддилар янги жамоани беш нафар футболчи атрофида шакллантиради.

Le Parisien нашрининг ёзишича, ПСЖнинг узоқ йиллик режаларига ҳужумчи Килиан Мбаппе, ярим ҳимоячи Марко Верратти, ҳимоячилар Нуну Мендеш ва Маркиньос, шунингдек, дарвозабон Жанлуижи Доннарумма киритилди.

Жамоадаги жойи кафолатланган футболчилар қаторига Лионель Месси ва Неймар киритилгани йўқ. Демак, клуб раҳбарияти жанубий америкалик юлдузлардан тез орада воз кечишни режалаштирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!