ПСЖ клуби маслаҳатчиси: Неймар ва Мбаппени бир вақтда харид қилиш хато эди

  • 1 октябрь, 2022, 07:30
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖнинг футбол бўйича маслаҳатчиси Луис Кампуш клуб 2017 йилда амалга оширган Неймар ва Килиан Мбаппенинг трансферлари ҳақида гапирди. Кампос парижликлар ушбу трансфер ойнасида юлдуз ҳужумчиларни сотиб олиш орқали хатога йўл қўйганини айтди.

Tecno

"Биз бир позицияда ўйнайдиган икки футболчини жамоага олиб келиб катта хатога йўл қўйдик. Чунки бу икки ҳужумчи ҳам юлдуз футболчи ҳисобланар эди. Шу боис, келишмовчиликлар бўлиб турибди", - дея Кампушнинг сўзларини келтиради "Goal" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Неймар рекорд сумма эвазига парижликлар сафига ўтган. 2017 йилда ПСЖ бразилиялик учун "Барселона"га 222 миллион евро тўлаганди. Ўша ёзда парижликлар Килиан Мбаппени ижарага олишди ва бир йилдан сўнг уни 180 миллион еврога сотиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!