
ПСЖ катта трансферни эълон қилди
"Париж Сен-Жермен" матбуот хизмати Украина терма жамоаси ҳимоячиси Иля Забарний трансферини эълон қилди. Футболчи Франция чемпионатига Англиянинг "Борнмут" клубидан кўчиб ўтган. Томонлар 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзоладилар.
Бир кун аввал футболчи ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтган эди. ОАВ маълумотига кўра, ПСЖ Забарний трансферини 63 миллион еврога расмийлаштирган. "Борнмут" яна 3 миллион еврони бонус сифатида олиши мумкин. 2023 йилнинг январида инглизлар ҳимоячи учун Киевнинг "Динамо" клубига 22,7 миллион евро тўлаганди.
Аввалроқ ОАВда Забарний трансфери туфайли ПСЖни Матвей Сафонов тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар