ПСЖ “Челси”нинг режаларини барбод қилмоқчи

  • 12 июль, 2022, 16:25
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Натан Аке янги мавсумни Франция чемпионатида бошлаши мумкин.

Tecno

Бельгиялик футболчининг атрофидаги вазиятни ПСЖ диққат билан кузатиб бормоқда. Журналист Низар Кинселланинг хабарига кўра, Париж клуби "Интер" футболчиси Милан Шкриньяр трансферини муваффақиятли якунлай олмаса, Натанни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

"Манчестер Сити" бельгиялик учун 50 миллион евро атрофида талаб қилмоқда.

Аввалроқ, Акега “Челси” ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо томонлар ҳалигача бир тўхтамга келгани йўқ. Футболчи “аристократлар” тарбияланувчиси ҳисобланади. Шунинг учун унинг Лондонга қайтиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Аке 2016/17 йилги мавсум Антонио Конте бошчилигидаги "Челси" билан Премьер лига чемпионлигини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!