ПСЖ “Барса”ни “ер тишлатиш” бўйича рекорд ўрнатди, каталонияликлар эса гол уриш бўйича...
Европа Чемпионлар лигаси умумий босқич иккинчи турида ушбу нуфузли мусобақанинг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” Каталонияда “Барселона” билан куч синашиб, мезбонлар устидан 2:1 ҳисобида ғолиб чиқди.
OptaJose тадқиқотлар маркази вакилларининг маълум қилишича, бу учрашув парижликлар учун тарихий аҳамият касб этди. Чунки ПСЖ қитъанинг йирик халқаро мусобақалари тарихида “Барселона”ни Каталонияда кетма-кет уч марта мағлубиятга учратган биринчи жамоа бўлди.
Гарчи Ханс-Дитер Флик шогирдлари 19-дақиқадаёқ Ферран Торреснинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисобни очган бўлса-да, биринчи бўлимда Маюлу вазиятни тенглаштирди. 90-дақиқада эса, Гонсалу Рамуш парижликларга тарихий ғалабани келтирган голни урди.
“Барселона”нинг голи ҳам беиз кетмади. Жамоа барча турнирларда ўз майдонида ўтказилган 45 та учрашувда узлуксиз гол уриб келмоқда. Аввалги рекорд 1942-1944 йиллар давомида қайд этилган бўлиб, ўшанда "Барселона" ўз уйидаги кетма-кет 44 та ўйинда рақиблар дарвозасини узлуксиз ишғол қилган.



Фикрлар