
ПСЖ "Арсенал"даги французни ватанига қайтармоқчи
“Арсенал” ҳимоячиси Уильям Салиба фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириш имкониятига эга. Media Foot хабарига кўра, 21 ёшли футболчини сотиб олишга ПСЖ клуби қизиқмоқда.
Париж гранди 21 ёшли франциялик футболчининг "канонирлар" билан амалдаги меҳнат шартномаси мавжудлигига қарамай, у билан музокара олиб бориш ва уни ватанига қайтишга кўндириш ниятида.
Айтиш керакки, Уильямнинг лондонликлар билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Унинг трансфер нархи эса 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳимоячи жорий мавсум АПЛда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 1та голга ассистентлик қилди ва 4 та сариқ карточка олди.
Фикрлар