
ПСЖ 3 та футболчисининг трансферидан салкам 100 миллион евро ишлаб олмоқчи
ПСЖ раҳбарияти мавсумлар оралиғида нафақат таркибни тозалашга, балки шу орқали жамоа ғазнасига яхшигина маблағ туширишни режалаштирган.
Маълум бўлишича, сотиладиган футболчилар рўйхатига 11 нафар футболчи киритилган ва уларнинг баъзилари учун клуб маълум миқдорда пул ишлаб олишни режалаштирган: масалан, ярим ҳимоячи Леандро Паредес 35 миллион, ҳимоячи Абду Диалло 30 миллионга, ёш ҳужумчи Арно Калмуендо эса 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Пойтахт клубининг келажакдаги режаларига киритилмаган ҳар учала футболчининг умумий фойдаси тахминан 90 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Туриннинг "Ювентус" клуби Леандро Паредесни сотиб олишга қизиқмоқда. "Милан" эса Абду Диаллони ўз таркибида кўрмоқчи. Арно Калмуендога инглиз клублари қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар