ПСЖ - "Брест": Матнли трансляция

CHERY AUTO

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Франция чемпионати навбатдаги турида ПСЖ "Брест"ни меҳмон қилади. Учрашув сайтимиз томонидан матнли кўринишда эътиборингизга тақдим этилади. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Tecno

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! ПСЖ ўз уйида янги мураббийи билан илк ғалабани қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    Мбаппенинг дриблингдан сўнг берган зарбаси анча юқорилаб кетди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    ПСЖнинг кетма-кет уринишлари муваффақиятсиз чиқмоқда. 

  • 86'

    ПСЖ ҳам бирин-кетин ўзгаришларни амалга оширмоқда: Ди Мария ва Дагба ўрнига Флоренци ва Дракслер ўйинга қўшилишди.

  • 84'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Қойилмақом пасни ажойиб қабул қилиб олган Сарабия ўнг бурчакка тўпни михлаб қўйди ва ҳисобни йириклаштирди! 3:0!

  • 82'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Мбаппенинг ажойиб пасини Икарди дарвозага тўғирлаб юборди ва ҳисобни иўончли кўринишга келтирди.

  • 80'

    "Брест"да ўзгариш: Харис Белькебла Стив Муньенинг ўрнига майдонга тушди.

  • 79'

    Мбаппенинг бош билан урган голи офсайд сабабли бекор қилинди.

  • 78'

    Ди Мария бурчакдан тўпни узатди, Мбаппенинг зарбаси голга ҳам айланди! Бироқ ВАР ишламоқда, кўрамиз нима дейишаркин.

  • 78'

    "Брест"да 2 ўзгариш: Онора ва Ласне ўрнига Ле Дордон ҳамда Батточио ўйинга қўшилишди.

  • 76'

    Ноҳақ "Брест" футболчиси Поль Ласне сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 74'

    Жами аниқ зарбалар статистикаси: 14-10!

  • 72'

    Ди Мариянинг зарбаси кучли чиқди, бироқ унга куч етишмади.

  • 69'

    "Брест"да ҳам ўзгариш: Гарбонье ва Филиппото алмаштирилади.

  • 65'

    ПСЖ сафида 2 ўзгариш амалга оширилди: Мойзе Кин ва Митчел Баккер ўрнига Мауро Икарди ва Лейвин Кюрзава майдонга тушди.

  • 63'

    Марко Верратти сариқ карточка билан жазоланди.

  • 61'

    Ди Мария бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келишига бир баҳя қолди.

  • 60'

    Готье Ларсоньедан яна бир супер сейв! Мбаппенинг зарбаси яна бир бор қайтарилди!

  • 58'

    "Брест" бурчак тўпи тепади.

  • 56'

    Мажбурий ўзгариш: Идрисса ўрнига Пабло Сарабия майдонга тушди.

  • 55'

    Идрисса Гэйе тўқнашувдан сўнг жиддий шикастланди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 53'

    Бурчакдан узатилган тўпни Кордона боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ зарбага аниққлик етишмади.

  • 52'

    Оноранинг зарбасидан сўнг брестликлар ҳам бурчак тўпига эга чиқишди.

  • 50'

    Килиан Мбаппе жарима майдони ташқарисида тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб олди ва бироз юриб кучли зарба берди! Дарвозабондан ҳақиқий класс!

  • 48'

    Килиан Мбаппе жарима майдони ичига ёриб кирмоқчи эди, бироқ ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди.

  • 46'

    2-тайм бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    1-бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+1'

    Мбаппеда ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттира олади.

  • 45+'

    1-бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Килиан Мбаппе майдонда тиббий ёрдам олмоқда. У жиддий шикастланган кўринади.

  • 43'

    "Брест" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади, вазият хавфли тус олмади.

  • 42'

    Ромен Фавр дарвозага енгил зарба берди, Навасга бу унчалик қийинчилик туғдирмади. Лекин улар бурчак тўпига эга чиқишди.

  • 37'

    Анхель Ди Мария амалга оширган бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келди, бироқ иккинчи қаватда устунлик бой берилди.

  • 34'

    Марко Верратти жарима майдони ташқарисидан туриб тўпни дарвозанинг тўққизлик бурчагига йўллади, дарвозабон эса қойилмақом сейв амалга оширди.

  • 29'

    Ларсонье ўйинни ажойиб тарзда ўқиди ва Мбаппени тўпсиз қолдирди.

  • 26'

    Маркиньос боши билан бурчакдан келган тўпни дарвозага тўғирлаб юборди. Дарвозабон қайтарди.

  • 25'

    Тўпни ҳимоячилар яна бурчакка чиқариб юборишди. Эҳтиёткорлик авжида. Ди Мария тўп олдида.

  • 23'

    Рақиб ҳимоячисининг қўполлиги сабабли ПСЖ навбатдаги жарима зарбасига эга бўлмоқда.

  • 22'

    ПСЖ бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 20'

    Мойзе Кин дарвозага узоқдан кучли зарба берди, бироқ тўп юқорилаб кетди.

  • 17'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Мойзе Кин жарима майдони ичида дарвозабоннинг хатосидан унумли фойдаланган ҳолда боши билан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди: 1-0!

  • 17'

    Анхель Ди Мария бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 16'

    Ди Мария жарима майдони ичига қанотдан зарба позициясини топиб юриб келди ва зарба берди: ҳимоячилардан бири тўпни бурчакка чиқариб юборди. Буурчак тўпи.

  • 15'

    ПСЖ тўпни "тики-така" услубида назорат қилмоқда. Почеттинодан ажойиб юриш.

  • 13'

    "Брест" футболчилари ўнг қанотда мезбонлар аъзосига нисбатан қоидани бузди. ПСЖ жарима тўпи тепади.

  • 10'

    Анхель Ди Мария жарима майдони ичига ёриб кираётган шериги - Митчел Баккерга тўпни етказиб бермоқчи бўлди, бироқ узатма анча ноаниқ ва омадсиз чиқди.

  • 9'

    Меҳмонлар аъзоси Габриэль ҳимоячига нисбатан фол ишлатди.

  • 7'

    "Брест" футболчилари тўпни асосан ўз майдонида назорат қилмоқда. Ҳимоячилар фаол.

  • 5'

    "Брест" футболчиси Ромен Фавр жарима майдони ташқарисидан туриб дарвозанинг юқори бурчагига кучли зарба берди, Кейлор Навас эса фантастик сейви билан жамоасини голдан сақлаб қолди!

  • 4'

    Марко Вераттининг жарима майдони ичидан туриб берган зарбаси ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 3'

    Анхель Ди Мария жарима зарбасидан тўпни ичкарига етказиб берди, бироқ тўп олдириб қўйилди.

  • 2'

    Илк дақиқалардан "Брест" футболчиси Ромен Перро тактик фол намойиш этди. Парижликлар жарима тўпи тепадиган бўлди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонда. ПСЖ ўйинни бошлаб берадиган бўлди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Франция 1-Лигаси доирасидаги ПСЖ - "Брест" баҳсига хуш келибсиз. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!