Профессионал боксчимиз 30 март куни рингга чиқади

CHERY AUTO

Профессионал рингда мағлубиятсиз сериясини давом эттириб келаётган ўзбекистонлик Равшан Махамаджонов ўзининг навбатдаги жангини 30 март куни ўтказади.

Tecno

Москва шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган бокс кечасида Равшаннинг рақиби ким бўлиши ҳозирча ошкор қилинганича йўқ. Бу боксчи шу вақтга қадар профессионал рингда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган.

Эслатиб ўтамиз, ўша куни АҚШнинг Пенсилвания штатида яна бир боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳаров (15-0-0) япониялик Кейта Обара (20-3-1) билан куч синашади.

Comments

You must be logged in to commet!