Профессионал бокс оламида барча кутаётган супер жанг амалга ошади!

  • 16 март, 2021, 14:33
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA, IBF ва WBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа (24-1, 22 КО) яна бир британиялик боксчиси WBC йўналишида чемпиони Тайсон Фьюри (30-0-1, 21 КО) билан шу йилнинг ўзида иккита жанг ўтказиши борасида шартнома имзолади.

Tecno

Бу борада Жошуанинг промоутери Эдди Хирн маълумн қилган. Унга кўра, биринчи жанг июнь ёки июль ойида Саудия Арабистонида бўлиши ркўзда тутилмоқда. Боксчиларнинг молиявий бандларига тўхталсак, улар биринчи жангда 100 миллион долларга эга бўлади.

Реванш жанги эса, жорий йилнинг охирига мўлажалланмоқда. Иккинчи жангдаги гонорар 60% - 40% тарзида тақсимланади. Дастлабки жангда муваффақиятга эришган боксчи, иккинчи жангда кўпроқ гонорарга эга чиқади.

Хуллас, барча орзиқиб кутаётган тўқнашув ва ниҳоят амалга ошадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!