
Про-лига. "Ғиждувон" - "Юниред" баҳсида жанговар дуранг қайд этилди
Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Ғиждувон" - "Юниред" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин жанговар 2:2 ҳисобида тугади.
Дастлаб, 5-дақиқада Фаррух Жўраев ҳисобни очган бўлса, Орадан кўп ўтмай Амир Сафаров имкониятларни тенглаштирди. Иккинчи бўлим бошида Маматов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва меҳмонларни олинга олиб чиқди. 70-дақиқада Фирдавс Асадов ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишиб олди ва "Ғиждувон" турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олган бўлса, "Юниред" 6-поғонгадан жой олди.
Фикрлар