
"Арсенал" "Ливерпуль"га қарши беллашувдан аввал икки етакчисини йўқотди
АПЛнинг 2-турида "Лидс"га қарши ўйинда "Арсенал"нинг икки муҳим футболчиси жароҳат олди.
27-дақиқада сардор Мартин Эдегор елкасидан жароҳат олди. У ўйинни давом эттирган бўлса-да, 38-дақиқада майдонни тарк этиб, ўрнини Итан Нванерига бўшатди. Эдегор ўтган мавсумда Премьер-лигада 30 та ўйин ўтказиб, 8 та голли узатма берган эди.
51-дақиқада эса яна бир етакчи — Букайо Сака оёқнинг орқа қисмида оғриқ сезиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Леандро Троссард туширилди.
Маълумот ўрнида, кейинги турда "канонирлар" амалдаги чемпион "Ливерпуль"га қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар