Президент соврини учун IV халқаро шахмат турнири якунланди, Ниҳал Сарин ғолибликни қўлга киритди
Шу йилнинг, 3–12 декабр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун IV халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур турнирда 16 давлатдан 354 нафар кучли шахматчи иштирок этди. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этди.
"Masters" гуруҳи
Турнирда Ҳиндистон, Арманистон, Россия, Германия каби давлатларнинг етакчи шахматчилари иштирок этди. Ўзбекистон шарафини Шамсиддин Воҳидов, Абдисалимов Абдималик ва Мадаминов Муҳиддин муносиб ҳимоя қилди.
Якуний натижалар:
1-ўрин — Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2701) — 7 очко, 8 000 АҚШ доллари
2-ўрин — Мадаминов Муҳиддин (Ўзбекистон, 2552) — 5 очко, 6 000 АҚШ доллари
3-ўрин — Воҳидов Шамсиддин (Ўзбекистон, 2641) — 5 очко, 5 000 АҚШ доллари
"Open-А" гуруҳи
1-ўрин — Абдилхайр Абилмансур (Қозоғистон, 2378) — 7,5 очко, 6 000 АҚШ доллари
2-ўрин — Нгуен Квок-Хи (Ветнам, 2418) — 7 очко, 4 000 АҚШ доллари
3-ўрин — Маҳдави Реза (Эрон, 1942) — 7 очко, 3 000 АҚШ доллари
"Open-Б" гуруҳи
1-ўрин — Пардаев Султон (Ўзбекистон, 1663) — 8 очко, 3 000 АҚШ доллари
2-ўрин — Маматсалоев Шоҳжаҳон (Ўзбекистон, 1818) — 8 очко, 2 000 АҚШ доллари
3-ўрин — Белов Андрей (ФИДЕ, 1821) — 7,5 очко, 1 500 АҚШ доллари



Фикрлар