Превью. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор"

CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Сўғдиёна” (Жиззах) меҳмони бўлади.

Tecno

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг  Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 58 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 27 тасида “Навбаҳор”  ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 23 та баҳсда зафар қучган, 8 та ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 95-68, “Навбаҳор”фойдасига.

Наманганликлар ўзаро беллашувларда 89 очкони қўлга киритишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 77 очко мавжуд. 2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Жиззахда шу пайтгача бўлиб ўтган 29 учрашувнинг 20 тасида мезбонлар ғалаба қозониб, 4 та баҳсда дурангга имзо чекишган ҳамда 5 та беллашувда мағлубиятга учрашган.

“Сўғдиёна”нинг ўз майдонида бўлиб ўтган ўйинларидаги тўплар нисбати – 48-32, мезбонлар фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” баҳси 16 март куни Жиззахдаги “Сўғдиёна” марказий стадионида соат 19:30 да старт олади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!