
Превью. "Пахтакор" - ОКМК
"Шерлар" Суперлигада 17-тур доирасида 5 август куни ОКМКни қабул қилишади.
Ҳозирга қадар чемпионатлар тарихида жамоалар 35 марта ўзаро тўқнаш келишган. 23 беллашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 7 марта Олмалиқ клуби зафар қучган. "Пахтакор" 60 тўп киритиб, 27 гол ўтказиб юборган.
7 муваффақиятни "Шерлар" йирик ғалаба билан қўлга киритишган. Тошкентда кечган 17 ўйиннинг 10 тасида "Пахтакор" устун келган. 5 тўқнашувда дуранг қайд этилиб, икки бор рақиб ғалаба қозонган. Бу жамоа дарвозасига уйда 29 гол урган ҳолда 16 тўп ўтказиб юборилган.
"Пахтакор" ва ОКМК жамоалари ўртасидаги 17-тур ўйини 5 август, сешанба куни соат 20:00да "Жар" стадионида бошланади.
Комментарии