Превью. “Нефтчи” - “Навбаҳор”

  • 02 Apr 17:16
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган учрашувда “Навбаҳор” Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг Суперлига (олий лига) баҳсларида шу кунгача ўзаро 60 марта учрашган. Ушбу ўйинларнинг 26 тасида фарғоналиклар ғалаба қозонишган бўлса, 15 тасида “Навбаҳор” зафар қучган, 19 та баҳсда эса клублар дурангга имзо чеккан. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич – 84-60, “Нефтчи” фойдасига. Ўзаро учрашувларда фарғоналиклар 97, наманганликлар эса 64 очкони қўлга киритишган. 

Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинларда 5 марта йирик ҳисоб қайд этилган. “Нефтчи” 1995 ва 1997 йилларда Наманганда 3:0, 2000 ҳамда 2001 йилларда эса Фарғонада 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Навбаҳор” 2004 йили Фарғонада 3:0 ҳисобида зафар қучган. Клублар ўртасидаги энг сермаҳсул баҳс 2010 йилги мавсумда Фарғонада бўлиб ўтган ҳамда унда дарвозаларга 7 та тўп киритилган. Ўша ўйинда “Нефтчи” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.  

Таъкидлаш жоизки, Фарғона жамоаси 2018 йили ўз тарихида илк марта Суперлига (олий лига)ни тарк этди ва 3 йиллик танаффусдан сўнг, яна элитага қайтди. Ушбу жамоалар ўртасида Фарғонада ўтказилган 30 та учрашувнинг 22 тасида йўлбарслар”, 3 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, 5 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 56:28, “Нефтчи” фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Навбаҳор” ўйини 5 апрель куни соат 19:30 да Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!