Превью. “Насаф” – “Динамо”

  • 29 ноябрь, 2019, 10:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

30 ноябрь куни Суперлигаси сўнги 26-турига старт берилади. Шу куни “Насаф” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади.

Tecno

“Насаф” – “Динамо” учрашуви 30 ноябрь шанба куни Қарши “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 15:00 да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 39 бор куч синашишган. Натижалар “аждарлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 20 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 12 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.
Тўплар нисбати 56:36 га тенг. Устунлик "Насаф" тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

Жамоамиз сўнгги ўзаро учрашувни шу йилнинг 9 март куни Самарқандда ўтказган. Бу учрашув 1:1 ҳисобида якунланган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 19 бор куч синашишган. 14 учрашувда “аждарлар” ғалаба қозонишган. 2 учрашувда самарқандликлар ғалаба қозонишган. 3 учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Дарвозаларга жами 49 та тўп киритилган. Тўплар нисбати 34:15.

Эътиборингизга Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

20.10.2017 Насаф – Динамо 3:0
19.06.2015 Насаф – Динамо 2:0
15.03.2014 Насаф – Динамо 1:0
20.06.2013 Насаф – Динамо 3:2
21.11.2012 Насаф – Динамо 2:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!