Превью. "Машъал" - "Хоразм"
Бугун Суперлигамизда 25-тур учрашувлари давом эттирилади. Муборакда "Машъал" "Хоразм" жамоасини қабул қилади.
“Машъал” ва “ Хоразм ” шу кунгача чемпионат баҳсларида 26 марта тўқнаш келган. Ғалабар бўйича “ Машъал ” 13 та, “ Хоразм ” эса 5 тадан ғалабага эришган. 8 ўйин дуранг билан якунланган. Муборакликлар рақиб дарвозасини 38 бор ишғол қилган бўлсалар, ургенчликлар эса 27 гол уришган.
“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “ Хоразм ”да бу кўрсаткич 4:0 бўлиб турибди.
Мазкур жамоалар ўртасидаги беллашув бугун, соат 17:00 да бошланади.



Фикрлар