"Prague European Open" турнирини ТОП5 да якунладик!
Чехиянинг Прага шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича Европа Очиқ Кубоги ўз якунига етди.
Икки кун давом этган нуфузли мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 35 давлат орасида 5-ўринни эгаллади. Жамоамизга ягона олтин медални бухоролик 20 ёшли дзюдочимиз Замоҳшари Бекмуродов тақдим этди.
Шукуржон Аминова, Ирисхон Қурбонбоева ва Музаффарбек Тўрабоев Прагуе Эуропеан Опен 2025 турнирининг бронза медалларига сазовор бўлишди. Бу Париж-2024 Олимпиадаси совриндорининг +100 кг вазнда қўлга киритган илк медали эди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.



Фикрлар