"Порту" "Ливерпуль" таклифини қабул қилди

  • 28 январь, 2022, 17:55
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Порту" клуби футболчиси Луис Диас жамоани тарк этишга жуда яқин турибди. Қайд этилишича, вингерга "Ливерпуль" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда ва инглизлар бу борада португал клубига таклиф ҳам юборган.

Инсайдер Педро Сепулведанинг хабар беришича, мерсисайдликлар 45+15 миллионлик таклиф жўнатган. "Порту" эса бу трансферга рози. 

Айни пайтда, Диас "қизиллар" билан 2027-йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаши кутилмоқда. У АПЛ клубида йилига 3,5 миллион евро маош олади.

Маълумот ўрнида, Луис Диас жорий мавсум Португалия чемпионатидаги 18 та ўйинда ўз ҳисобига 14 гол ва 5 ассист ёзиб қўйган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!